00:26 / 14.12.2021
2 433

АҚШга бораётган йўловчиларга эслатма берилди

АҚШга бораётган йўловчиларга эслатма берилди
Uzbekistan Airways Қўшма Штатларга бораётган йўловчиларга эслатма билан чиқди. Хабарга кўра, АҚШга бораётган ёки транзит орқали ўтадиган йўловчилар, келишларидан камида 15 кун олдин (эмлаш куни + 14 кун) COVID-19га қарши тўлиқ эмланганликларини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлишлари лозим.

Гувоҳномада йўловчининг маълумотлари (масалан, исм ва туғилган сана) паспорт/саёҳат ҳужжатида кўрсатилган маълумотлар билан мос келиши зарур.

Қайд этилишича, қуйидаги вакциналар қабул қилинади: AstraZeneca (SK Bioscience), AstraZeneca (Vaxzevria), Covishield, Covaxin, Janssen, Moderna (Spikevax), Pfizer-BioNTech (Comirnaty), Sinopharm вa Sinovac.

Таъкидланишича, ушбу вакциналарнинг комбинацияси (ўзаро қўлланилиши), агар улар камида 17 кун оралиғида киритилган бўлса, рухсат этилади.

Бу:
  • АҚШ фуқароларига;
  • АҚШда яшаш гувоҳномасига эга шахсларга;
  • 18 ёшга тўлмаган йўловчиларга;
  • соғлиғи сабабли вакцинани ололмаслигини тасдиқловчи шифокорнинг мактубига эга йўловчиларга;
  • АҚШ, бошқа ҳукумат ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тақдим этилган таклифнома хати ёки бошқа расмий ҳужжатга эга, хизмат юзасидан саёҳат қилаётган йўловчилар учун амал қилмайди.

АҚШга бораётган ёки транзит орқали ўтадиган йўловчилар биринчи жўнаш нуқтасидан кетишдан 1 кун олдин COVID-19га манфий тестдан ўтишлари керак. Рухсат этилган тестлар: антиген, NAAT, RT-LAMP, RT-PCR ёки TMA

Бу:
  • Икки ёшдан кичик йўловчилар;
  • биринчи жўнаш нуқтасидан кетишдан 90 кун олдин кечиктирмасдан олинган COVID-19 тестининг мусбат натижаси бўлган йўловчилар;
  • ва соғлиқни сақлаш ташкилотидан йўловчининг саёҳатга рухсат берилганлиги ҳақидаги хатга эга бўлганларга таалуқли эмас.

Парвоздан олдин йўловчилар аттестация шаклини тўлдиришлари ва уни чоп этишлари (қоғоз шаклида чоп этишлари), парвоздан олдин рўйхатга олиш вақтида тақдим этишлари керак.

Шаклларни ушбу ҳаволалар орқали топиш мумкин:
Attestation - Children under 18 years of age
Attestation - Diplomats
Attestation - Fully vaccinated individuals
Attestation - US citizens and Lawful Permanent Residents

Юқоридагилар 2 ёшдан кичик бўлган йўловчиларга тааллуқли эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШга бораётган йўловчиларга эслатма берилди