08:08 / 17.12.2021
3 063

Ўзбекистонда виртуал уяли алоқа операторидан фойдаланишга рухсат берилади

Ўзбекистонда виртуал уяли алоқа операторидан фойдаланишга рухсат берилади
Фото: iStock
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, виртуал уяли алоқа операторидан фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, база станциялари қурмасдан мавжуд алоқа операторларидан бирининг тармоғига кириш имконияти бериш ҳам кўзда тутилган.

Мобил алоқа хизматларни кўрсатиш учун лицензия талабларини соддалаштириш, амалдаги тўлов ва солиқ миқдорларини қайта кўриб чиқиш мўлжалланган.

Бундан ташқари, ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш фақатгина битта корхона томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган талаб бекор қилинади.

Тенг рақобат шароитини яратиш ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ушбу фаолият билан шуғулланишга рухсат бериш назарда тутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда виртуал уяли алоқа операторидан фойдаланишга рухсат берилади