Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 44-сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов 2022–2026 йилларда вилоятнинг туризм соҳасидаги режалари тўғрисида тўхталар экан, вилоятда сайёҳлар сонининг 5 миллиондан ошиши кутилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
«Бугун тарихий шаҳримизга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонининг ошаётганини кузатиб, 2026 йилга қадар улар сони беш миллиондан ошади, дея оламан. Сайёҳларнинг вилоятда бўлиш муддатларини узайтириш мақсадида 60 та янги туристик йўналишлар ташкил қилинади. Шунингдек, вилоятнинг туризм салоҳияти юқори бўлган туманлар, жумладан, Когон, Ромитан, Ғиждувон, Вобкент ва бошқа туманларида 7 та ‘туризм маҳалласи’, ‘туризм қишлоғи’ ҳамда ‘туризм кўчаси’ ташкил этилади», – деди Ботир Зарипов.
Таъкидланишича, вилоятда сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида 27 та хорижий авиақатновлар ҳам ташкил этилади.
«Ўттизга яқин авиақатновларнинг 24 таси хорижий йўналишда ташкил этилса, 3 таси Бухоро–Фарғона, Бухоро–Самарқанд ҳамда Бухоро–Термиз йўналишларида ташкил этилади», – дейди вилоят ҳокими.
Ботир Зариповнинг сўзига кўра, айни пайтда Бухородаги 7 та тарихий объект умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Мавжуд 800 дан ортиқ тарихий обидаларнинг 50 га яқини реставрацияга муҳтож. У ушбу маданий объектлар босқичма-босқич реставрация қилинишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди