1 672
Президент бош прокурорга: «Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман»
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказган йиғилишда кадастр соҳасида мавжуд муаммолар ҳақида гапирди.
Хусусан, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғозда юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи билан фарқ қилаётгани айтиб ўтилди.
«Хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди. Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерларини қоғоз шаклида юритиб келинган ер фонди ҳисоботи қоғоз билан ерда ўлчаганимизда фарқ қилмоқда.
Йиллар давомида шундай кетаверган, фермерга 5 гектар ўрнига 10 гектар берган, 10 гектар ёзилган бўлса, 12,5 гектар берилган. Ҳамма ер порахўрлик бўлган.
Агар ростини айтсак, 30 йилда ернинг ҳисоби йўқ Ўзбекистонда. Масъулият ҳам йўқ, жавобгарлик ҳам йўқ. Парламент ҳам қарамаган, ҳеч ким қарамаган, ҳеч ким назорат қилмаган Ўзбекистон шароитида.
Жуда катта коррупция ҳолатлари бор ер масаласида. Қонун қабул қилдик, лекин прокуратура бу қонундан фойдаланмаяпти, фойдалана олмаяпти», деди президент.
Республика бўйича 30 мингта фермер ва деҳқонларга ажратилган ер майдони ҳужжатдагига нисбатан 67 минг гектарга кўплиги аниқланган.
«Ҳаммаси порахўрлик. Ҳеч ким бир гектар ёки бир сотих жойни бекорга бермайди-ку? Айниқса 28 мингта ҳолатда ер майдони ҳоким қарорига нисбатан амалда 234 минг гектарга камлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжуд.
Ҳоким ва прокурорлар, бунинг орқасида аниқ пора ва коррупция турибди. Мана шуни бош прокурор ҳам, ёқадими, ёқмайдими, ҳаммага айтиши керак.
Бизда Конституция бўйича коррупцияга қарши энг катта орган - прокуратура. Конституциявий бурчи буларнинг.
Ўртоқ Йўлдошев, шуни ҳаммага қаттиқ айтиш керак - бунинг орқасида пора турибди, коррупция турибди. Фақат мажлис ўтказиш эмас, жиноий жавобгарликка тортиш керак. Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман», дейди президент. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»