Фото: Marie Claire
Marie Claire нашри кам вақт ичида уйни самарали тартибга келтириш билан боғлиқ тавсияларни эътиборингизга ҳавола қилади.
Ишни ваннадан бошланг
Айнан ваннада кимёвий моддалар бисёр экани сабаб ҳам тозалашни ваннадан бошлаш тавсия қилинади. Ванна ва раковина юзасидаги барча ортиқча буюмларни олиб ташланг, шкаф ичи ёки қутига жойласангиз, яна яхши. Тозаловчи восита суртиб қўйинг. Унгача бошқа ишларни бажариб туринг. 10 дақиқадан кейин илиқ сув ва губка билан ювиб тозаланг. Иш орасида сочиқларни кир ювадиган машинага солинг.
Ошхонага ўтинг
Ошхонадаги идишларни ювиш учун раковинага махсус идиш ювадиган восита қўшинг. Идишларни сувга солиб, ивитиб қўйинг. Кейин эса тоза сувда ювиб ташланг.
Хонадонингизни суратга олинг
Хонани тартибга келтириш учун бор-йўғи 30 дақиқангиз бўлса, ишни суратга олишдан бошланг. Гап шундаки, фотода биринчи навбатда нимани йиғиштириш кераклиги кўзга ташланади. Шунга қараб тез-тез ҳаракат қилишни бошланг.
Чиқинди пакетларидан фойдаланинг
Ҳар бир хонага алоҳида пакет қўйинг ва кераксиз буюм, чиқиндиларни солиб чиқинг. Улардан қутилгандан кейин хонангиз қанчалик тартибга келганига гувоҳ бўласиз. Кир кийимларни ҳам йўл-йўлакай йиғиб чиқинг ва кир ювадиган машинага солинг.
Каравотни тартибга келтиринг
Чойшабларни алмаштириб, янгисини солинг. Ёстиқларни қоқинг ва ўринни тартибга келтиринг.
Полдан ҳамма нарсани олинг
Чангларни артиб бўлгандан кейин полда турган нарсаларни олиб, таги билан яхшилаб артинг. Улар қуригунича полни артишни ҳам унутманг.
Уй ҳайвонлари бўлса
Уйда ҳайвон боқадиган бўлсангиз, биринчи навбатда гилам устини чангюткич билан тозалаб чиқинг.
Чангюткичнинг барча «насадка»ларидан фойдаланинг
Пол, эшикларнинг четида тўпланиб қолган чанглардан қутулиш учун чангюткичнинг барча «насадка»ларидан фойдаланинг. Вақтни тежаш учун юзаларни тоза латта билан артиб, қолган қисмларда чангюткичдан фойдаланинг.
Кўзгу ва бошқа шишаларнинг юзасини артиб чиқинг
Қанчалик тартибли бўлмасин, хира бўлиб турган кўзгу ҳаммасини бефойда қилиб кўрсатади. Махсус восита ёрдамида артилган кўзгуда аксингиз ҳам чиройли кўриниши аниқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»