“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси сотувга қўйилди

“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси сотувга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПФ–6167-сон (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПФ-6273-сон Фармони билан киритилган қўшимчалар билан), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги ёки Сотувчи) “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасини (кейинги ўринларда – Меҳмонхона ёки Актив) ошкора рақобат тамойилларига асосланган савдо жараёни орқали сотилишини эълон қилди.

Бу ҳақда Давактив агентлиги маълум қилди. Ушбу Савдо жараёнига “KPMG Valuation and Consulting” МЧЖ (кейинги ўринларда – KPMG), активни хусусийлаштириш бўйича энг яхши таклифларни танлаш асосида, эксклюзив молиявий маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Меҳмонхона ҳақида қисқача маълумот:
— Беш юлдузли “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси 2016 йилда Тошкент марказида ташкил топган ва “Hyatt” халқаро брендининг Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхонасига айланган;
— У Ўзбекистонда халқаро меҳмонхоналар тармоғи бошқарувида бўлган ягона беш юлдузли меҳмонхонадир;
— Меҳмонхона шаҳар марказида, Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларига қулай ва яқин масофада жойлашган;
— Умумий ер майдони 3,1 гектар, бино ва иншоотлар майдони 60,1 минг квадрат метрни ташкил этади;
— Меҳмонхона 8 қаватдан иборат бўлиб, мижозлар учун 300 та хона, жумладан, 248 та стандарт ва 52 та люкс/ярим люкс хоналарни мавжуд;
— Меҳмонхона ҳудудида халқаро сифат стандартлари даражасида жиҳозланган турли сиғимдаги бир нечта конференция заллари, шунингдек, 850 квадрат метр майдонга эга банкет зали, ёпиқ бассейн ва SPA маркази мавжуд.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар