Бир хонадонда таъмирлаш ишларини бажарган уста ўша уйга жиноий гуруҳи билан бостириб киргани аниқланди. Жиноятчилар пуллар ва машинани олиб воқеа жойидан яширинган. Аммо кўп ўтмай уларнинг барчаси қўлга тушган.
3 декабр куни 7 нафар шахс Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Отчопар маҳалласидаги хонадонларнинг бирида босқинчилик жиноятини содир этди.
Шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, босқинчилар кирган вақтда хонадонда бир аёл бўлган. Жиноятчилар уй соҳибасининг оёқ-қўли ва оғзини “скотч”да боғлаб, пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда моддий бойликлари қаерда эканини сўрашган.
Сейф ётоқхонадалигини аниқлаб, уни ўзлари билан олиб кетмоқчи бўлишганда, уйга жабрланувчининг икки қизи келиб қолади. Буни пайқаган босқинчилар қизларни ҳам мажбурлаб, қўрқитиб, уйга олиб киришади ва уларни ҳам боғлаб қўйишади.
Воқеа жойидан яшириниш мақсадида қизлардан бирига тегишли “Жентра” русумли автомобилни ҳайдаб қочишади.
Катта терговчи Садриддин Шоҳизиндаевга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ 7 нафар жиноятчининг барчасини аниқлаб, қўлга олган.
“Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми “А” банди (босқинчилик), 267-моддаси 2-қисми “Б” ва “В” бандлари (транспорт воситасининг бир гуруҳ шахслар томонидан олиб қочилиши) билан айблов эълон қилинди ҳамда қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди”, деди ички ишлар ходими.
Тергов бошқармасига кўра, жиноятга қўл урган шахслар воқеа жойидан кетишгач, “Жентра”ни йўлда қолдириб, бошқа машинада Тошкент шаҳридан чиқиб кетишган.
Аниқланишича, жиноятга бошчилик қилган шахс бундан бир неча ой аввал ушбу уйда таъмирлаш ишларини бажарган уста бўлиб чиққан.
“Бу уйда 20-25 кун ишлаганман. Шеригим менга у ерда сейф кўргани ва ичида пуллар борлигини айтиб қолди. Мен пул борлигини билмаслигимни айтдим. У менга бу иш билан шуғулланадиган болалар бор, деди. Кейин улар билан келишиб, соат 12:30-13:00ларда уйга кирдик.
Ёнимизда пичоғимиз бор эди. Пулларни олиб қочгач, шаҳардан Тошкент вилоятига чиқиб кетдик. Ўша ерда сейфни бузиб, ичидаги пулларни тақсимлаб олдик. Ҳар биримизга 1 минг 900 доллардан тегди”, дейди жиноятчилар.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, пуллар 15 минг АҚШ доллари миқдорида бўлган ва айни пайтда етказилган зарарнинг бир қисми қопланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар