23:27 / 25.12.2021
1 636

МИБ “Дизайн” жамоасидан тадбиркорнинг ҳақини тўлиқ ундирди

МИБ “Дизайн” жамоасидан тадбиркорнинг ҳақини тўлиқ ундирди
22 декабр куни “Дизайн” жамоаси тўртлиги бир шахсдан 30 минг доллар олиб, қайтариб бермаётгани, ундирув масаласи Олий суд қароридан кейин ҳам амалга ошмаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, мақола эълон қилинганидан кейин тадбиркорнинг 336 млн сўм пули “Дизайн” жамоаси аъзоларидан МИБнинг депозит ҳисобрақамига тўлиқ ундирилган. Бу ҳақда кеча, 24 декабр куни Мажбурий ижро бюроси ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда Kun.uz мухбири мазкур иш доирасида очиқ қолаётган айрим саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилди.

Таҳририятга етиб келган ҳужжатларга кўра, ушбу иш доирасида қарздор Дилшод Мусабековга МИБнинг Чилонзор туман бўлими томонидан 20 август куни хорижга чиқиш учун тақиқ қўйилган. Орадан 10 кун ўтиб – 30 август куни эса тақиқ ечилган. Ваҳоланки, иш бўйича ижрони тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор кейинроқ, 31 август куни чиқарилган.

Саволга МИБ бўлим бошлиғи Насимхон Бурҳонов жавоб берди. Унга кўра, четга чиқишга қўйиладиган тақиқ тизими шундай ишлаб чиқилганки, ижрочи ўзи хоҳлаган тақдирда ҳам, қарздорлик ундирилмагунга қадар унга ҳеч ким таъсир ўтказолмайди.

Бу турли коррупцион ҳолатлар бўмласлиги учун ҳам қилинган. Бу чекловни қўйиш ва олиб ташлаш автоматик бўладиган жараён. Шунинг учун хотиржам бўлинг, қандайдир асос бўлмаса, Дилшод Мусабековнинг хорижга чиқиш тақиқи олиб ташланмас эди. Буни аниқлаштириш керак. Тизим шундай қилинганки, ҳар қандай ноқонуний ҳолатнинг олдини олиш мақсадида чекловлар фақат электрон тарзда ечилади.

Саволингизга ҳайрон бўляпман, буни аниқлаш керак. Бу дастур ҳеч кимни танимаслиги керак. Бу махсус савол ва уни аниқлаштирамиз
”, – деди у.

Бюро матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов ундирув Kun.uz'даги мақола чиққанидан кейин амалга ошганига изоҳ берди.

Ҳақиқатдан ҳам, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ҳужжатига асосан “Дизайн” жамоасининг Мусабеков, Каримбердиев, Мавлонов ва Фатхуллаевлардан даъвогар Саломовнинг фойдасига солидар тартибда 336 млн 132 минг сўм маблағни ундириш бўйича қарори МИБнинг Чилонзор ва Юнусобод туман бўлимларига келиб тушган.

Олиб борилган ҳаракатларда ушбу фуқароларнинг номига расмийлаштирилган мол-мулк ва автотранспорт воситаларига уларнинг ҳаракатларини чеклаш бўйича тақиқлар ўрнатилган.

Ижтимоий тармоқларда мажбурий ундирувнинг Kun.uz сайтида мақола эълон қилинмагунга қадар ундирилмагани бўйича хабарлар тарқалди. Ижро ҳаракатлари давомида 20 август куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро ҳаракатларини вақтинча тўхтатиш бўйича қарори мавжуд эди. Бунда қарийб 2 ойдирки ижро ҳаракатлари тўхтатиб турилган. Бу бизга боғлиқмас.

Шундан кейин 19 ноябрда ижро ҳаракатларига яна қайта киришиляпти. Бу жараёнда иш тўхтаб қолмаган, давом этаётганди. Шу пайтгача жумладан, қарздорларнинг “Lacetti” ва “Cobalt” русумли автомобиллари жарима майдончасига қўйилган. Шундан кейин қарздорлар барча қарзларини тўлаб берди. Булар 336 млн 132 минг сўмлик ижро йиғими ва 1 млн 134 минг сўмлик, жами 343 млн 989 минг сўмлик маблағларни тўлаб берди. Яъни ҳозир бутун қарздорлик тўлаб берилди
”, – деди Фаррух Тошпўлатов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ “Дизайн” жамоасидан тадбиркорнинг ҳақини тўлиқ ундирди