22:33 / 26.12.2021
1 424

Инсон организмида янги мушак аниқланди

Инсон организмида янги мушак аниқланди
Фото: Jens C. Turp/UZB
Базел университетининг (Швейцария) доктор Сильвия Мезей ва профессор Йенс Кристоф Тюрп бошчилигидаги олимлар гуруҳи инсон жағ мушакларининг аввал номаълум бўлган қисмини аниқлади. Олимлар бу кашфиётлари ҳақида Annals of Anatomy илмий нашрида сўзлаб беришди.

Бунгача чайнаш мушаклари икки – устки ва чуқур қатламдан иборат деб келинган, бироқ ҳайвонлардаги тадқиқотлар олимларни у мураккаброқ тузилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга олиб келган.

Чайнаш мушакларининг бу қисми ўзининг жойлашиши ва вазифалари бўйича унинг бошқа мушак қатламларидан фарқ қилади”, деб айтган доктор Мезей.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу чуқурроқ жойлашган мушаклар қатлами пастки жағни шакллантириш жараёнида иштирок этади ва уни барқарорлаштиради. Бу чайнаш мушагининг пастки жағни орқага, яъни қулоқ томонга тортадиган ягона қисми ҳисобланади.

Таъкидланишича, янги қатлам қолган икки қатламга нисбатан юқорироқ ва жағга яқинроқ жойлашган ҳамда кичикроқ ўлчамга эга.

Анатомик тадқиқот давомида ўз танасини фан учун қолдирган 12 марҳум кишининг формалинга солинган бошлари ўрганилган. Яна 16 жасаднинг компьютер томографияси ва бир тирик одамнинг МРТси таҳлил қилинган.

Олимлар янги мушаклар қатламини Musculus masseter pars coronidea, яъни чайнаш мушагининг короноид бўлими деб аташган, чунки ушбу қатлам пастки жағнинг короноид ўсиғига бирикади.

Охирги юз йил ичида инсон анатомиясида деярли барча нарса ўрганиб чиқилган. Шу сабабли бизнинг кашфиётни кўлами бўйича зоологлар томонидан умуртқалиларнинг янги тури топилганига қиёслаш мумкин”, деб таъкидлаб ўтган профессор Тюрп.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инсон организмида янги мушак аниқланди