1 162
Ўзбекистонда аэропортлар хусусийлаштирилмайди, чунки «бундай соғин сигир ўзимизга ҳам керак»
Ўзбекистон аэропортларни хусусийлаштирмайди, аммо аэропортларнинг айрим элементлари хусусий инвестициялар ҳисобидан ривожлантирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда, Uzbekistan Airports компанияси раҳбари Раъно Жўраевага таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон аэропортлари Жануби-Шарқий Осиё ва Европа орасидаги географик жойлашуви шарофати билан катта экспорт салоҳиятига эга ва республика учун мустаҳкам валюта манбаси ҳисобланади. Бошқачасига айтганда, бундай соғин сигир ўзимизга ҳам керак», — деди Жўраева хоним.
Шунга қарамай, Ўзбекистон томони аэропортларнинг турли элементларини ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб этишга тайёр. Бу борада давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан кенг фойдаланиш мумкин.
«Масалан, биз ҳозирда Самарқанддаги лойиҳани ‘Мароканда’ компанияси билан бирга амалга оширяпмиз. Янги аэровокзални қуриб бериш эвазига улар йўловчиларга хизмат кўрсатиш функциясини қўлга киритмоқда. Бухорода ҳам худди шундай лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», — дея таъкидлади у.
Қўшма корхоналар — бу борадаги иккинчи йўналиш ҳисобланади.
«Биз ҳозир барча аэропортларда кейтеринг, меҳмонхона бизнесини қандай ривожлантириш мумкинлиги устида бош қотиряпмиз. Меҳмонхоналар зарур, чунки рейсларнинг кечиктирилиши каби ҳолатлар бўлиб туради. Кўплаб логистика компаниялари аэропортларимизга юк ташув инфратузилмаларини ривожлантириш жиҳатидан қизиқиш билдирмоқда. Дарҳақиқат, жаҳоннинг жуда кўплаб мамлакатларидаги хусусий компаниялар аэропортларнинг турли элементларини ривожлантиришда қатнашишга тайёр. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бунда хусусий инвестицияларни жалб этишнинг асоси рақобат бўлмоғи зарур», — деди Жўраева.
Унинг қўшимча қилишича, шу сабабли ҳам аэропортларни тўлиқ хусусийлаштириш ҳақида сўз бораётгани йўқ, бироқ уларнинг айрим элементларини хусусий компаниялар билан ҳамкорликда ривожлантириш режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар