12:20 / 27.12.2021
2 016

Уч талоқ қўйган хотинини дўстига никоҳлаб, уларни пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди

Уч талоқ қўйган хотинини дўстига никоҳлаб, уларни пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман судида рашк туфайли аёли ва дўстини пичоқлаган эркак иши кўрилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 3 нафар фарзанднинг отаси бўлган 30 ёшли фуқаро М.Т. уйида дўсти Ж.И. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган ва маст ҳолатда унга турмуш ўртоғи Р.га уч йил аввал талоқ қўйиб, жавобини берганини айтган. Кейинчалик эр-хотин яна ярашиб, аёли билан бир уйда яшаб келган.

«Спиртли ичимлик ичганим сабабли аёлим билан оилавий можаро бўлиб, урушиб қолдим. Жанжал устида талоқ қўйганим сабабли орадан уч йил ўтгач, бир домладан маслаҳат сўрадим. Домла аёлимни бошқа бировга никоҳлаб, у билан уч кун яшагандан кейин ва у ҳам талоқ қўйгач, қайта никоҳимга олиб яшашим мумкинлигини айтди», — дейди М.Т.

Шундан сўнг, у дўсти Ж.И.га ўзининг хотини Р. билан никоҳ ўқитишни, уч кун ўтгач аёлни талоқ қилишини, кейин эса ўзи қайтадан никоҳига олишини таклиф қилган.

Дўсти бунга рози бўлган. У аёлнинг хонасига кириб кетганида, маст ҳолатда бўлган М.Т.нинг жаҳли чиқиб, ошхона пичоғи билан ётоқхонага бостириб кирган. Аёлни уриб, чап томон кўкрак соҳасининг орқа томони ва чап елкасига пичоқ урган. Дўсти Ж.И.нинг эса қорин ҳамда чап билак соҳасига пичоқ санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Суд давомида айбланувчи М.Т. эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини билдирган.

Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уч талоқ қўйган хотинини дўстига никоҳлаб, уларни пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди