20:14 / 29.12.2021
1 189

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» мукофоти ва Тошкентдан 2 хонали уй совға қилинди

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» мукофоти ва Тошкентдан 2 хонали уй совға қилинди
Фото: МОҚ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторовни мукофотлаш тўғрисидан фармон имзолади.

Фармонга кўра, Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда президент кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 28 декабрь куни Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат мусобақасининг рапид йўналишида ғолибликка эришди ва Жаҳон чемпионига айланди.

Нодирбек ва уч нафар шахматчи Магнус Карлсен, Ян Непомняший, Фабиано Каруана 13 тур якунларига кўра 9,5 очкодан тўплади. Шундан сўнг ғолиб номини аниқлаш учун тайбрейкка мурожаат қилинди.

Тайбрейкда Абдусатторовга россиялик Ян Непомняший рақиблик қилди. Абдусатторов дастлабки раундни қора доналарда ўтказди ҳамда унда дуранг қайд этилди. Кейинги партияда ўзбекистонлик шахматчининг қўли баланд келди.

Нодирбек Абдусатторов 2017 йилда, 13 ёшида гроссмейстерлик унвонини олган. 2021 йил январь ҳолатига кўра, Абдусатторов шахмат тарихидаги энг ёш бешинчи гроссмейстер бўлиб турибди. У 2018 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида биринчи ўринни қўлга киритганди ва Президент совғаси — Spark автомобилини қабул қилиб олганди.

Қайд этиш керак, Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этган иккинчи ўзбекистонлик шахматчига айланди. 2018 йилда 16 ёшли Шамсиддин Воҳидов Санкт-Петербургда норвегиялик шахматчидан устун келганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» мукофоти ва Тошкентдан 2 хонали уй совға қилинди