2018-2020 йилларда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Акрам Раҳмонқуловга тегишли 12 млрд сўм (1 млн. доллар), Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар» буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланганди.
Кеча А.Раҳмонқулов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинганди. 27 киши жиноий шерик сифатида ишга жалб қилинган ва уларнинг орасида 4 нафари Раҳмонқуловнинг ака-укалари (Акбар, Алишер, Аброр, Адҳам), бир нафари эса ўғлидир (Ш.Бадриддинов).
Раҳмонқуловга нисбатан иш шу йилнинг январ ойида бошланганди. Ўшанда унга тегишли фирма қурган кўп қаватли бино қулаб тушганди. Оқибатда собиқ «замҳоким» ишдан олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди. Президент Шавкат Мирзиёев эса уни «сотқин» деб атаганди.
Эслатиб ўтамиз, Акрам Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида яъни, 111 500 000 сўм жарима жазоси тайинланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар