Тошкентнинг Юнусободида бир боғча бор. Боғча бўлгандаям, оддий боғча эмас. У ерда эшитишида нуқсони бор болалар тарбияланади. Ўша боғчага узоқ Норвегиядан совға келадиган бўлиб қолди.
Болалар боғчаси Васийлик кенгаши раиси Галия Яфарованинг Azon.uz мухбирига айтишича, чет элдан юборилган қутини олиш учун Қушбеги мавзесидаги почта бўлимига борган. Совға солинган қутини олар-олмас боғчага шошилган аёл қутининг тешилгани, устидан скотчлаб қўйилганини пайқамаган.
Қути боғчада очилганида, колготка солинган бир халта йўқлиги, жами 55 та бўлиши лозим бўлган колготкалардан 22 таси йўқлиги аниқланган.
Бундан ранжиган ота-оналар, ҳомийлар ва боғча ходимлари Бош почта бўлимига мурожаат қилишган. Улар вазиятни ўрганиб чиқишларини маълум қилган.
“Ўзбекистон почтаси” посилканинг кўрсатилган вазнга мос келганини, ичидаги нарсалар саноқ тартиби билан берилмаганини билдирган.
“Менинг олдимга ҳозиргина бош почта, халқаро почта, аэропорт вакиллари келишди. Биз улар билан кузатув камераларидаги видеоёзувларни олиб келдик, уларда посилканинг аэропортдан бош почта бўлимигача бўлган барча йўналиши кўрсатилган. Бош почта бўлими видеони кўрсатмади. Уларнинг сўзларига кўра, пакет уларга келганда ўралган ҳолда бўлган.
Бугун улар жим. Кеча турклар айбдор дейишганди. Мен улардаги видео ва фотосуратларни кўрмадим. Улар йўқолган нарсаларнинг нархини қоплашни таклиф қилишди. Мен рад этдим, чунки гап йўқолган колготкаларда эмас, балки нуқсонли болаларга мўлжалланган совғаларнинг йўқолишида.
Уларнинг айтишича, посилка шикастланган ҳолда келган. Халқаро почта посилка тортилиб, йиртилган жойларга қизил скотч ўралган ҳолатлар туширилган видеони тақдим этди.
Пакет келганда ҳўл эди. Яъни қути нам бўлгани учун улар айтаётганидек, оғирлиги мос келган бўлиши мумкин”, – дейди Галия Яфарова.
Ногирон болаларга аталган нарсаларни ўғирлаш кимга керак бўлиб қолди? Бировнинг ҳаққи бўлган кийимни азиз фарзандига кийдиришга кимнинг ҳадди сиғар экан?.. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади