11:36 / 02.01.2022
2 274

Балиқ икраси қандай фойдали хусусиятларга эга?

Балиқ икраси қандай фойдали хусусиятларга эга?
Фото: Harper’s Bazaar
Зиёфат ва байрам дастурхонларидан ўрин оладиган балиқ икраси нимаси билан фойдали экани ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот бериб ўтади.

Умуман олганда фойдали моддаларнинг кони ҳисобланган икраларнинг барчаси таркиб жиҳатидан бир-бирига жуда ўхшаш. Исталган балиқ икрасининг 30 фоизи тез сингадиган, юқори сифатли оқсилдан иборат бўлади.

B гуруҳи ва А, D, Е витаминларига бой экани ҳисобига юрак-қон томирлардан тортиб, асаб ва ҳаракат-таянчгача бўлган барча тизимларнинг фаолиятига ижобий таъсир қилади. Таркибидаги антиоксидантлар зарарли радикаллардан ҳимоя қилиб, яллиғланиш жараёнини камайтириб, қариш жараёнини секинлаштиради.

Фосфор, калий, магний ва кальцийдан ташқари, рух, темир ҳамда йод ҳам сероб бўлади. Ушбу минераллар қон айланиши, моддалар алмашинуви ва мия фаолияти учун муҳим саналади, хотирани чархлаб, диққат ва иш самарадорлигининг ошишига ҳисса қўшади.

Қизил икрада омега-3 ёғ кислотаси бошқа балиқ икраларига қараганда кўпроқ бўлади. Ушбу ёғ кислоталари қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштириб, инфаркт хавфини камайтиради.

Таркиби жиҳатидан жуда ҳам ўхшаш бўлган қизил ва қора икранинг нархи ўртасидаги фарқ ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги билан боғлиқ бўлади. Улардан бироз арзонроқ турадиган сариқ (чўртан балиқники) икрада бўлса, фойдали моддалардан ташқари, калория ҳам камроқ бўлади. Таркиби ўхшашлигига қарамай, қизил икра (айниқса лососники)нинг фойдали хусусиятлари бошқаларга қараганда кўпроқ. Лосось икраси тўқ қизил рангда ва таъми бироз тахирроқ бўлади

Қадоқланган тайёр маҳсулотларга туз, шакар, консервант ва ҳатто бўёқлар қўшилгани сабаб ҳам қандай икра харид қилишингиздан қатъи назар, биринчи бўлиб таркибини ўқиш тавсия қилинади. Негаки бу қўшимчалар ҳисобига икранинг калорияси кўпайиши, оқибатда фойдали хусусиятлари камайиб, организм учун зарарли бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Балиқ икраси қандай фойдали хусусиятларга эга?