Фото: ИИВ ахборот хизмати
Қўйлиқ бозорида самарқандлик тадбиркордан пул талаб қилган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 ноябрь куни соат 09:30 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи Ф.А. ҳўл мева маҳсулотларини сотиб олиб, Самарқанд вилоятига юбориш мақсадида Қўйлиқ бозорига келганда “Феруз”, “Наврўз”, “Исмоил” ва “Исроил” исмли шахслар ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш ниятида унинг 400 АҚШ доллари миқдорида бўлган пулларини олиб қўйиб, воқеа жойидан яширинган.
Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни содир этганликда айбланиб, Тошкент шаҳар Миробод тумани Қўйлиқ мавзесида яшовчилар – 1984 йилда туғилган Х.И., 1986 йилда туғилган Х.Ф. ҳамда 1978 йилда туғилган Х.И.лар қўлга олинган.
Дастлабки суриштирувда улар Ф.А.ни 7-8 йилдан бери танишини, аризачи улардан мева олиб кетиб, 4 миллион сўм қарзни 2 йилдан буён бермасдан юрганини, 14 ноябрь куни уни кўриб қолиб, низолашишганини ва ёнида бўлган 400 долларни олиб қўйишганини билдиришган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тўпланиб, Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)