Тошкентга гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 3 январь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган осойишталик посбонлари "Спарк" русумли автомобилни тўхтатишди. Автомобилни текшириш чоғида ҳайдовчига тегишли целлофан парчага ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда борлиги аниқланди. У мазкур гиёҳвандлик моддасини пойтахтга олиб келиб ўтқазмоқчи бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Бектемир тумани ИИОФМБга олиб бориб топширилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Бектемир тумани ИИОФМБга олиб бориб топширилди.






























Изоҳлар 0
…