Фото: Тошкент вилояти ИИББ.
11 декабрь куни тунги соат 02:30ларда бир гуруҳ номаълум шахслар (юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган ҳолда темир мослама билан қуролланиб) Нурафшон шаҳар марказида ўрнатилган «Пойтахт банк» АЖга қарашли банкоматларнинг бирига ҳужум қилганлар. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Улар кодли сейфни бузиш орқали банкомат ичидан жами 19 млн 433 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб (банкомат ичида яна 180 млн сўм пул бўлган), воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу жиноятни – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилганлиги аниқланиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Суриштирув давомида ушбу шахслар 13 декабрь куни ҳам шаҳар марказидаги озиқ-овқат дўконини олдига ўрнатилган «Пайнет» тўлов терминалини бузиб, ичида бўлган пулни олмоқчи бўлганлиги бироқ уларнинг бу ҳаракати натижа бермагани аниқланган.
Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 25-, 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади