
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналар одатдаги тартибда ишлаяпти. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишлари сўралган.
Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +77710203673), Олма-ота (телефон: +77779504433) ва Ақтау (телефон: +77775990051) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар