Фото: Олий суд
Ўзбекистонда Совет даврида қатағон қилинган фуқароларнинг суд иши қайта кўриб чиқилиб, 120 нафар ўзбекистонлик оқланди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.
Қайд этилишича, Олий судга 2021 йил декабрь ойида 120 нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган. 6 январь куни жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, келтирилган протестлар қаноатлантирилган ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 6 та жиноят иши бўйича 120 нафар шахс оқланган.
Хусусан, Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (BDСБ) ҳайъатининг 1925 йил 4-сентябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра, Мирза Ибрагимов Мир Ахур ва бошқалар (жами 43 киши) ЎзССР Жиноят кодексининг 61-моддаси (хорижий мамлакатлар ёки ижтимоий гуруҳлар фойдасига оғиш) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда урушни эълон қилиш ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этиш, 67-моддаси (аксилинқилобий ташкилотларга аъзолик қилиш) ва 69-модда (инқилобий ҳаракат ва пролетариат синфига қарши фаол ҳаракат ёки курашиш) яъни фуқаролар уруши вақтида аксилинқилобий ҳукумат тузишда айбли деб топилиб, сургун жазосига ҳукм қилиниб, уларга тегишли мол-мулклар мусодара этилган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (BDСБ) Доимий вакили ҳузуридаги Учлик йиғинининг 1930 йил 24 январдаги қарорига кўра, Аппах Ходжа Асқар Ходжаев ва бошқалар (жами 40 киши) ЎзССР Жиноят кодексининг 78-моддаси (бандитизм) совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, сургун ва энг оғир жазо-отишга ҳукм қилиниб, отилган ва мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (BDСБ) Доимий вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 24 мартдаги баёнига кўра, Абдурахимов Мирза Ходжа ва бошқалар (жами 15 киши) ЎзССР Жиноят кодексининг 67 ва 78-моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, сургун ва энг оғир жазо – отишга ҳукм қилиниб, отилган ва мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
Россия Федератив Совет Социалистик Республикаси Олий Инқилобий трибунали Туркистон Совет Республикаси Марказий Ижроия қўмитасининг 1921 йил 23 декабрдаги ҳукмига кўра, Шариф Ходжаев Садриддин Хон ва бошқалар (5 киши) ЎзССР Жиноят кодексининг 67 ва 78-моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли, деб топилган.
«Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди», — дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади