2021 йил 28 декабр куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани «Найман» қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушган.
У ҳудуддаги фермер хўжалиги дала майдонидаги зовур ичида «Spark» автомобили ёниб кетгани ҳақида маълум қилган. Унинг мурожаати юзасидан воқеа жойига вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ходимлари етиб боришган. Автоулов ичида куйиб кетган инсон жасади ва «Spark»нинг давлат рақам белгиси бўлмаганлиги терговчиларнинг эътиборини тортган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштурув ишлари олиб борилганда, автомобил эгаси Самарқанд шаҳрининг Зарафшон маҳалласида яшаши аниқланган. Унинг яқинлари билан ўтказилган суҳбатда йигит бир кун олдин ўз яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлигини билдиришган.
Тиббий экспертиза марҳумнинг «Spark» ҳайдовчиси эканлиги ҳақида хулоса берган.
Тезкор қидирув натижасида жиноят фош қилинди. Ёниб кетган автомобилдан топилган марҳум гиёҳванд бўлган, муқаддам ўғирлик жиноятига қўл ургани учун судланган. Марҳумни Самарқанд вилояти Жомбой тумани, Бешсайид маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уч нафар фуқаро наркотик моддалар билан таъминлаб турган. Қарзи 2000 АҚШ долларига етгач, «таъминотчи»лар қарз узилмагунча «мол» бермасликка қарор қилишади. Шундан сўнг «харидор» ички ишлар органларига бориб, уларни «сотиши»ни айтиб қўрқитади.
2021 йилнинг 27 декабр куни марҳум ўзи бошқарувидаги автомобилида, Бешсайитдаги танишларининг ҳовлисига 5 миллион сўм кўтариб боради. «Харидор»нинг келишига тайёргарлик кўриб қўйган уч эркакдан бири болға билан унга жароҳат етказади, бошқаси теша билан уради. Бир қанча зарбаларни ўтказгач, жабрланувчи қочиш чоғида сувли зовурга йиқилади ва шу жойнинг ўзида жон беради. Бу пайтда жиноятчилар гиёҳванд модда таъсирида эди. Жасаддан қутилиш мақсадида улар марҳумни «Spark» автомобилининг орқа ўриндиғига жойлаштириб, «Найман» қишлоғидаги зовур бўйига олиб боришади. Манзилга етиб келгач, марҳумни ҳайдовчи ўриндиғига ўтказиб автомобилни зовурга қулатишади ва ёқиб юборишади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади