15:41 / 09.01.2022
1 820

Навоийда ички ишлар ходими бўлмаган бир гуруҳ шахслар ниқоб ва биталарда хизмат олиб боргани аниқланди

Навоийда ички ишлар ходими бўлмаган бир гуруҳ шахслар ниқоб ва биталарда хизмат олиб боргани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда «Бу нима аҳвол, энди маскалилар халқни урадими?» сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

7 январь куни Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасидаги балиқчилик базасида юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар ҳамда Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Ушбу келишмовчилик назоратчи инспекторлар овчиларни ичкарига киришлари учун паспорт нусхаси талаб қилгани ва балиқчилар норози бўлиб, ушбу ёлланма ишчиларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилиб, жамоат тартибини бузганлиги сабаб юз бергани аниқланди, дейилади Навоий вилояти ИИБ хабарида.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар, Ички ишлар ходими эмас.

Уларнинг эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

МЖтКнинг 209-1-моддасига кўра Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда ички ишлар ходими бўлмаган бир гуруҳ шахслар ниқоб ва биталарда хизмат олиб боргани аниқланди