18:17 / 09.01.2022
1 903

Ўзбекистонда «омикрон» штамми аниқлангани сабаб 15 январдан турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди

Ўзбекистонда «омикрон» штамми аниқлангани сабаб 15 январдан турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди
Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқлангани муносабати билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, 15 январдан бошлаб хорижий давлатлардан мамлакатга ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши лозим.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19 нинг янги «омикрон» штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган. Шу сабабли барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Шунингдек, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда «омикрон» штамми аниқлангани сабаб 15 январдан турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди