15:43 / 15.01.2022
1 056

Шавкат Мирзиёев: «Бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак»

Шавкат Мирзиёев: «Бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак»
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълум қилинишича, йиғилишда давлат раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, 2021 йилда ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этган. Шунингдек, ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлаган, ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етган.

Бундан ташқари, маҳаллабай ишлаш тизими орқали «темир дафтар»даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланган.

«2022 йилни ‘Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили’ деб эълон қилдик. Шу боис бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак», — дейди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак»