20:27 / 15.01.2022
1 712

Расул Кушербаев: «Энди очиқлик масаласига янада масъулият билан ёндашилади»

Расул Кушербаев: «Энди очиқлик масаласига янада масъулият билан ёндашилади»
Айни кунларда Қонунчилик палатасида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги» қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгилаш юзасидан қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Бундай қонун жамиятнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш, аҳоли, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги самарадорлигини оширишда қўл келади. Бу ҳақда қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида шундай изоҳ қолдирган:

«Таъкидлаш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган эди.

Янги таклиф этилаётган лойиҳага кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, жумладан, очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаслик ёки тўлиқ эълон қилмаслик, эълон қилиш муддати ва тартибини бузиш ёки маълумотларни нотўғри кўрсатиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда, агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.

Бундай ҳуқуқбузарликлар бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиб, судга юборади.

Жамоатчиликнинг кўплаб муҳокамаларига сабаб бўлиб келаётган, кутилган қонуннинг парламентда кўриб чиқилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Энди давлат идоралари масъуллари очиқлик масаласига янада масъулият билан ёндашишади
».

Ушбу қонун билан оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдалана олишини таъминлаш, мавжуд ахборотни ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ҳолда жойлаштириш, фойдаланувчининг сўрови бўйича ахборотни тақдим этиш тартиби ва уни рад этиш асосларини мустаҳкамлаб қўйиш айни муддаодир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев: «Энди очиқлик масаласига янада масъулият билан ёндашилади»