ОАВда Андижонда соғлом қарағайларлар кесиб ташлангани ва бунга вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов буйруқ бергани бўйича хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича Андижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини ўтказган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Андижон шаҳар Перинатал маркази ҳудудида 12 туп «элдор қарағайи» дарахтлари мораторий талабларига зид равишда ноқонуний кесилганлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 йилдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати»га Элдор қарағайи (Pinus eldarica) жуда чиройли манзарали дарахт сифатида киритилган.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддаси 2-банди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сонли Фармонининг 2-банди талаблари бузилганлиги аниқланди.
Ўрганишлар давомида кесилган дарахтларнинг диаметр ўлчамлари 12 см дан 40 см гача эканлиги, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги қайд этилди.
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади, дейилади Экология қўмитаси хабарида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар