
Фото: ИИВ
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида бошқа машинага тегишли давлат рақамидан фойдаланган Nexia ҳайдовчиси аниқланди, дея хабар қилмоқда ИИВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2022 йил 12 январь куни соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида 20 V 417 CА давлат рақам белгили Nexia ҳайдовчиси тўхтатилиб, текширилган.
Унга кўра, ушбу давлат рақам белгиси аслида «ВАЗ-2106» автомобилига тегишли экани, Nexia’га тегишли бўлган 20 Y 239 DA давлат рақам белгиси эса автомобилнинг юкхонасида тургани маълум бўлган.
Ҳайдовчи И.Ў.га (1994 йилда туғилган) нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар