14:39 / 16.01.2022
1 319

Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали 5 млрд сўмдан ортиқ кэшбэк йиғди

Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали 5 млрд сўмдан ортиқ кэшбэк йиғди
Ўзбекистон бўйлаб 2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, 401 минг 604 та харид чеклари кэшбэк учун «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, жами кэшбэк суммаси 5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган. Мобил иловада 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

Шу билан бирга, чеклардаги маълумотларни нотўғри кўрсатиш, QR-кодли чекларни бермаслик, бошқа шахсларнинг чеклари ҳисобига кэшбэкка эга бўлиш каби истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол қилувчи, кэшбэк амалиётига салбий таъсир этувчи ҳолатлар кузатилган. Жумладан, савдо ходимлари томонидан онлайн-НКМ чекларининг нусхасини чоп этган ҳолда харидордан аввалроқ рўйхатдан ўтказиш ҳолати кўп учраган.

Шу боис истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида бир қатор талаблар ўрнатилмоқда. Хусусан, ҚР кодли чек биринчи марта «Солиқ» мобил иловасида сканерланганда истеъмолчи томонидан киритилган телефон рақами билан маълумотлар базасида автоматик рўйхатга олинади. Қайта сканерланганда қурилма экранида чек қайси рақам орқали рўйхатга олинганини кўрсатувчи эслатма пайдо бўлади. Шунингдек, ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо нуқтасидан 5 тагача чекни рўйхатга олиш тартиби жорий этилади. 6-чек рўйхатдан ўтказилганда қурилма экранида кунлик лимит тугагани тўғрисида эслатма пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида президентнинг назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинганди. Ҳужжат билан 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ҳамда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг ҚР код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

8 январь Ўзбекистон бўйлаб 10 мингдан ортиқ истеъмолчи томонидан 100 мингга яқин харид чеклари кэшбэк учун «Солиқ» мобил иловасидан рўйхатдан ўтказилганди. Фуқаролардан йиғилган кэшбэк суммаси 941 миллион сўмни ташкил этган — ҳар бир истеъмолчига ўртача 94 минг сўм.

ДСҚ маълумотига кўра, эндиликда чекда МХИК коди тўғри кўрсатилган барча товарлар (хизматлар) учун кэшбэк тақдим этилади.
Рад этиш тўлиқ харид суммасига (бутун чек учун) эмас, балки фақат маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган МХИК коди кўрсатилган маҳсулот (товар ва хизмат)ларга нисбатан қўлланилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали 5 млрд сўмдан ортиқ кэшбэк йиғди