Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 9 январь куни маст эркак қайнотасининг Nexia-2 автомашинасини олиб қочиб кетди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, 12-куни туманнинг «Биёсин» маҳалласида яшовчи И.Ҳ. (1971 йилда туғилган) ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. У 9 январь куни соат тахминан 17:00 да куёви А.И. (1991 йилда туғилган) яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб киргани ва ғайриқонуний равишда Nexia-2 автомашинасини олиб қочиб кетганини билдирган. Қайнота куёвига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида ЙПХ инспекторлари 10 январь соат 01:25 да А.И. олиб қочган автомашинаси Бухоро шаҳри ҳудудида бирор-бир ҳужжатсиз, спиртли ичимликлар таъсирида бошқариб юрганида қўлга олган. Унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда