Қамчиқ довонида юк машинаси йўл четига ағдарилиб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси йўл четига ағдарилиб кетди
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
Қамчиқ довонида юк машинаси кюветга ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь куни соат 16:55 да «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 195-километрида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги кюветга ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига 2-механизациялашган назорат-тергов гуруҳининг 4 нафар қутқарувчиси ва «Чинор» пости ходимлари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк машинасини кюветдан чиқариб олишган.

Ҳайдовчи ва бир йўловчи салонда бўлган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар