Қорақалпоғистонда қирғовулларни овлаш тақиқланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг тавсиясига асосан Вазирлар Кенгашининг 13 январдаги «Республикада қирғовулларни муҳофаза қилиш ва сонини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, 2022—2023 йилларда қирғовулларни овлаш тақиқланган.
Мазкур қарор билан қўмитага Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда қирғовулларнинг ноқонуний овланишининг олдини олиш бўйича ишларни фаоллаштириш, қирғовулларнинг ноқонуний овланишига йўл қўйган шахсларга нисбатан амалдаги қоидаларга мувофиқ ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш топширилган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими бош мутахассиси Алишер Якубовнинг таъкидлашича, қирғовулларни овлаш тақиқланмаган. Масалан, ўтган йили ажратилган квота доирасида Қорақалпоғистон овчиларига 1800 бош қирғовулни овлашга рухсатнома берилган.
Лекин қирғовулларнинг бош сонини кўпайтириш зарурлиги мутахассислар томонидан эътироф этилгани боис икки йиллик тақиқ ўрнатилган. Икки йиллик тақиқ қирғовуллар сонининг кўпайишига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, қирғовулларни овлаш Ўзбекистонда ҳам 2019—2020 йилларда ман этилганди. Қирғовулларни ноқонуний овлашга йўл қўйган шахсларга амалдаги қонунлар асосида ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши, қарорда кўрсатилган вазифалар тўлиқ бажарилса, республикадаги қирғовулларнинг сони 3—4 баробар кўпайиши айтилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда