18:57 / 21.01.2022
1 858

Қозоғистонда ушланган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича изоҳ берилди

Қозоғистонда ушланган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича изоҳ берилди
19 январь куни Нур-Султон шаҳри Есил тумани миграция полицияси идорасида ҳужжатсиз ушланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушди.

Ушбу маълумотга кўра, Есил тумани миграция полицияси идорасига бориб, 18 нафар Ўзбекистон фуқаролар билан учрашилди. Фуқароларнинг паспорти борлиги аммо, вақтинчалик рўйхатга туриш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлди.

Фуқароларга Қозоғистон қонунларини бузмаслик, ўрнатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш борасида ҳуқуқий тушунча берилди, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Шунингдек, фуқаролар Қозоғистонга танишлари орқали келиб, қурилишда ишлаётганини маълум қилди. Уларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалга оширилаётган пилот лойиҳа мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Учрашувда Есил тумани миграция полицияси томонидан биринчи марта Қозоғистонга келган фуқароларга огоҳлантириш, икки ёки кўп марта келганларга жарима ёзилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонда ушланган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича изоҳ берилди