Фото: Прокуратура департаменти
Фуқарога 50 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган муҳандис ва бош мутахассис ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат кадастрлари палатасининг Когон тумани филиали муҳандиси Ф.Х. ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси С.Р.лар фуқаро А.нинг ишончига кириб пора беришга далолат қилиб, унга захирадаги ер майдонидан 50 гектарини ажратиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда