20:50 / 22.01.2022
1 308

Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида туристик марказ барпо этилади (фото, видео)

Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида туристик марказ барпо этилади (фото, видео)
Кадр: Видеодан скриншот
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар билан танишди. Улар орасида Зарқайнар Street Renovation лойиҳаси ҳам бор, деб хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб «Gazeta.uz».

Лойиҳада пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудидаги Зарқайнар кўчасини таъмирлаш ва «Эски шаҳар руҳини асраб-авайлаган ҳолда» туристик марказ ташкил этиш кўзда тутилган.

2020 йилнинг март ойида президентга Тошкентнинг Эски шаҳар қисмини тарихий шароитда туризм ва савдо ҳудудига айлантириш лойиҳаси тақдим этилган эди.

Кадр: Видеодан скриншот
Шавкат Мирзиёев 2021 йил февраль ойида Эски шаҳарда Ичери Шеҳер (Озарбайжон), Мцхета (Грузия) ва Эскишеҳир (Туркия) эски турар жойларига ўхшаш савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш лойиҳаси билан танишганди.

Лойиҳа Mimar Group ташаббуси билан амалга оширилган. Уни молиялаштириш, жумладан, «Асакабанк»нинг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 58,5 миллион долларга баҳоланган. Қурилиш 10 гектар майдонни эгаллаши кутилмоқда.

Кадр: Видеодан скриншот

Кадр: Видеодан скриншот

Кадр: Видеодан скриншот

Кадр: Видеодан скриншот

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида туристик марказ барпо этилади (фото, видео)