
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров мамлакат электр таъминотида юз берган узилиш ҳақида ёзди.
«Мамлакатда аввал ҳеч бўлмаган трансчегаравий техноген авария оқибатида юзага келган 10 соатлик энерготаъминотдаги узилишни бартараф этишда давлат раҳбаридан бошлаб барча масъул вазирлик ва идоралар фидойилик қилишди.
Халқимиз ҳам вазиятдан манфаат излайдиган турли ғаламис провокацияларни совуққонлик билан рад этди.
Бу мамлакат фавқулодда ҳолатлар бўйича стресс-тестдан ўтганини кўрсатади.
Шу билан бирга, ваколатли Ҳукумат комиссияси бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жиддий жазолашига ишонамиз.
Тинчликни қадрлайдиган ва сабрни тафаккур қиладиган ўзбек халқини Яратган паноҳида асрасин», дея изоҳ қолдирди Алишер Қодиров.
Алишер ҚодировЭлектр таъминотиУзилиш муаммосиТрансчегаравий аварияХалқ манфаатиҲукумат комиссияси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар