Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 27 январь куни видеоанжуман шаклида ўтган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этди.
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашдилар.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида, жумладан, Ҳиндистон билан таълим ва соғлиқни сақлаш соҳларида фаол ҳамкорлик қилиш орқали Ҳиндистоннинг илғор тажрибаси, билим ва технологияларини кенг жорий қилиш асосида инсон капиталини ривожлантириш ҳақида фикр билдирди.
“Кейинги йилларда ҳиндистонлик ҳамкорлар билан биргаликда мамлакатимизда қатор замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ташкил этилди. Бундай клиникалар тармоғини Ҳиндистон етакчи тиббий университетларининг Ўзбекистондаги филиаллари негизида янада кенгайтириш ниятидамиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, юртимиз раҳбари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Ҳиндистон билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида фармацевтик препаратлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, вакцинация тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олишни жадаллаштириш, вирусолог врачлар тайёрлаш дастурини бошлаш ҳамда Ибн Сино рисолалари асосида замонавий соғлиқни сақлаш ютуқларини тўлдириб турадиган анъанавий тиббиёт усулларини жорий қилишни муҳим деб ҳисоблашини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ушбу ташаббусларни тизимли амалга ошириш мақсадида ҳар йили “Ҳиндистон – Марказий Осиё” соғлиқни сақлаш форумини ўтказишни таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи