
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ушбу мақсадда давлат томонидан бепул тарқатилиши керак бўлган дори-дармон учун ажратилган маблағлар 3 баробар оширилади, - дейилган хабарда.
Бепул тарқатиладиган дорилар, жумладан:
- қон босими ортиши аниқланган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (enalapril);
- қандли диабет аниқланган беморларга инсулинлар ва метформин дори дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул тарқатилади;
Дори воситалари аҳолига оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади. Шунингдек, Тараққиёт страгиясига мувофиқ хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиши ҳам айтиб ўтилган.
Жумладан, хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиб, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолида:
- онкологик,
- бўқоқ,
- қандли диабет
- юқори қон босими,
- инсульт,
- инфаркт касалликларини эрта босқичларда аниқлаш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 30 - 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни, 45-65 ёшдаги аёллар орасида сут бези саратонини эрта аниқлаш учун текширувлар ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар