2022 йил 1 февралдан Ўзбекистон бўйлаб сув ҳисоблагичи бўлмаган уйлардаги ичимлик сувини ҳисоблашнинг янгича меъёрлари киритилади. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Янги истеъмол меъёрлари жорий этилаётгани тарифлар ошганини англатмайди. АЖнинг тушунтиришича, янги меъёрлар сув истеъмоли учун ҳаражатларни қисқартириб, истеъмолчилар учун ҳисоб-китоб тизимининг шаффофлигини оширади.
«Ўзсувтаъминот» янги меъёрларни Тошкент шаҳри ва вилояти мисолида тушунтириб берган. Яъни шу кунгача Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда киши бошига кунига 330 литр, ҳовли уйларда эса киши бошига кунига 389 литр бўлган сув истеъмоли меъёрлари қўлланилган, шунингдек, автомашина учун 100 литр, уй ҳайвонлари учун 8 литрдан 65 литргача, суғориш мавсумида сув сепиш ва суғориш майдонининг (тротуарлар ва боғлар) ҳар 1 квадрат метр учун кунлик 36 литр бўлган меъёрлар мавжуд эди.
Янги меъёрлар бўйича эса 2022 йил 1 февралдан бошлаб, кўп квартирали ва ҳовли уйларда кунига 350 литр бўлган ягона меъёр қўлланилади, автомашина ва уй ҳайвонлари учун мавжуд бўлган бошқа меъёрлар чиқариб ташланади. Сув сепиш учун меъёр 15 литргача камайтирилади.
Масалан, соддалаштирилган меъёрлар ва 2021 йил 24 январдан Тошкент шаҳрида амал қилаётган тарифлар бўйича бир ойда:
- кўп квартирали уйларда киши бошига – 17 033 сўм (илгари 16 060 сўм бўлган);
- ҳовли уйларда киши бошига – 12 242 сўм (илгари 13 607 сўм бўлган);
- сув сепиш майдонининг 10 квадрат метри учун – 3 190 сўмдан (илгари 7 680 сўм бўлган) тўғри келмоқда.
Соддалаштирилган меъёрлар ва 2021 йил 24 январдан Тошкент вилоятида амал қилаётган тарифлар бўйича бир ойда:
- кўча колонкасидан фойдаланувчилар учун киши бошига – 2 243 сўм (илгари 8 973 сўм бўлган);
- кўп квартирали уйларда киши бошига – 29 276 сўм (илгари 33 458 сўм бўлган);
- канализация тизимига уланган ҳовли уйларда киши бошига – 23 687 сўм (илгари 36 094 сўм бўлган);
- канализация тизимига уланмаган ҳовли уйларда киши бошига – 15 703 сўм (илгари 17 946 сўм бўлган);
- сув сепиш майдонининг 10 квадрат метри учун – 6 730 сўмдан (илгари 13 511 сўм бўлган) тўғри келмоқда.
Эски меъёрлар бўйича автомашина учун 4 200 сўм, уй ҳайвонлари учун 168 сўмдан 1 365 сўмгача тўлов амалга ошириш керак бўлган, янги меъёрлар бўйича эса улар учун тўловлар кўзда тутилмаган.
«Ўзсувтаъминот» истеъмолчиларга сувдан фойдаланишда ҳисоблагичлар афзаллигини эслатиб ўтган. Айтилишича, бунда харажатлар камида 2 баробарга камайиб, сув ҳисоблагич харажатлари 6-12 ойда қопланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда