Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев бошчилигида 1 февралдан бошлаб тузилган ишчи гуруҳ республика олий таълим муассасаларини комплекс ўрганади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 28 январь куни Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ОТМлар 23 та мезон асосида танқидий ва таҳлилий ўрганилади.
Асосий эътибор олий таълимдаги ислоҳотлар, илм, фан ва ишлаб чиқаришдаги интеграциялар, ахборот-ресурс марказлари фаолияти, молиявий, академик мустақиллик берилган таълим муассасаларига амалий кўмак бериш, илмий салоҳият, таълим жараёнининг қай даражада ташкил этилгани, масофавий таълим, кредит-модуль тизими, талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлар, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмлари жорий этилгани каби мезонларга қаратилади.
«Мақсад олий таълим муассасаларининг таълим жараёнини тўғри йўлга қўйиш, таълим сифатини ошириш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш ҳамда рақобатбардошлигини ошириш, рақамли технологияларни тўлиқ жорий этиш орқали таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш», — дейилади хабарда.
Ўрганиш жараёнидаги ютуқлар ва тажрибалар кенг оммалаштирилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрланади. Барча ўрганишлар телевидение, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам ёритиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси 4 ноябрь куни олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилди. Рейтинг натижаларига кўра, етакчи ўринни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...