
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида Пешку тумани чўл ҳудудларида рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида фуқаро Ф.Ҳ. (Бухоро давлат Тиббиёт университети талабаси) ўзига тегишли бўлган «ГАЗ-53» русумли автомашинасида ноқонуний равишда жами 52.5 м3 бўлган тахминий баҳоси 20 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини синдириб, кесиб олиб кетаётган вақтда, фуқаро Д.А. ўзига тегишли бўлган «УАЗ» русумли автомашинада Пешку тумани чўл ҳудудидан жами 7.3 м3 бўлган тахминий баҳоси 3 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда синдириб олиб кетаётган вақтида ушланган.
Шунингдек, фуқаро Б.Ҳ. ўзига тегишли КАМАЗ русумли автомашинада Пешку тумани чўл ҳудудидан жами 89.1 м3 бўлган тахминий баҳоси 34 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда синдириб, чопиб олиб кетаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар миқдорини аниқлаш ҳамда далилий ашёлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.