Фото: «E-auksion.uz»
Навоий вилояти Нурота туманида қўлбола усулда олтин қазиб олиш учун ажратилган ер майдонлари кимошди савдосига қўйилди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинди.
Порталда қайд этилишича қуйидаги ерлар аукционга қўйилган:
- Шоҳсой-1/22, бошланғич қиймати — 42,5 млн сўм;
- Шоҳсой-5/22, бошланғич қиймати — 37,8 млн сўм;
- Шоҳсой-6/22, бошланғич қиймати — 47,2 млн сўм;
- Шоҳсой-7/22, бошланғич қиймати — 37,8 млн сўм;
- Шоҳсой-8/22, бошланғич қиймати — 47,2 млн сўм;
- Шоҳсой-9/22, бошланғич қиймати — 18,9 млн сўм;
- Шоҳсой-10/22, бошланғич қиймати — 14,1 млн сўм;
- Шоҳсой-11/22, бошланғич қиймати — 11,3 млн сўм.
Аукционга қўйилган ерлар учун аризалар 4 март 9:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Ўзбекистонда олтинни қўлбола қазиб олиш қандай амалга оширилади?
Олтин қазиб олиш учун ер майдонларининг аукциони ғолиби ердан уч йил давомида фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қўлга киритади.
Бу ҳуқуқни фақат Ўзбекистон фуқаролари ёки талабга жавоб берувчи компаниялар қўлга киритиши мумкин (70 фоиз улуши Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши ва ишчиларнинг 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари бўлиши талаб этилади).
Ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга ўтказиш ёки совға қилиш тақиқланади (битта рухсатнома — битта ер майдони). Қазиб олинган олтинни ОКМК, НКМК ғазналарига сотиш мумкин.
Кончилар бир қатор имтиёзларга эга, шу жумладан, улар солиқлар ва мажбурий тўловлардан озод этилган (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно).
Кўп йиллар давомида олтинни қўлбола усулда қазиб олиш бутунлай ноқонуний бўлиб келган, лекин бу деярли ҳеч кимни тўхтата олмади — Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятлари каби айрим ҳудудларда ноқонуний олтин қазиб олиш тизимли тус олди. Масалан, 2018–2019 йилларда ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 220 та ҳолат аниқланиб, улар бўйича 42 та жиноят иши ва 186 та маъмурий иш қўзғатилган.
Соҳадаги шу каби муаммоларга барҳам бериш мақсадида расмийлар олтин қазиб олишни қонунийлаштиришга қарор қилди — 2019 йил март ойидан буён у мустақил тадбиркорлик тури ҳисобланади ва у билан шуғулланиш учун ҳатто юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш ҳам талаб этилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди