«Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилади. Велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади ҳамда «ақлли» чорраҳа, «ақлли» автобус ва «ақлли» бекат тизимлари жорий этилади.
Жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан, электробуслар билан янгиланади.
Қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида:
- йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;
- жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;
- жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади;
- 1063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.
2023 йил 1 январдан босиб ўтилган йўл, йўловчи оқими ва сифат мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Маълумот учун, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун келгуси тўрт йил давомида 1043 та янги автобус ва электробуслар сотиб олиниши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди