Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида оммавий муштлашув содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолатни ўрганган вилоят ИИБ жанжал икки қишлоқ фуқаролари ўртасида юзага келганини маълум қилди.
Аниқланишича, 5 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда Жондор тумани «Нурафшон» маҳалласининг «Мохон» қишлоғида жойлашган стадионда «Тобагар» ва «Чандир» қишлоқлари фуқаролари ўзаро футбол ўйини ўйнаган.
Таъкидланишича, футбол ўйинининг ташкил қилиниши, ўйин давомида содир бўлган жанжал ва бу жараёнда бирор бир фуқаронинг тан жароҳати олгани тўғрисида фуқароларнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан Ички ишлар бошқармасининг 102 автоматлаштирилган тизимига, тиббий муассасаларга, 103 қисқа рақамли тез ёрдам хизматига, туман ИИБ навбатчилик қисми ва ҳудудий профилактика инспекторига мурожаат келиб тушмаган.
«Ҳолатга ва ушбу фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди