08:26 / 08.02.2022
951

Русланбек Давлетов: «Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп»

Русланбек Давлетов: «Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп»
Энергетика вазирлигида икки нафар ходимдан иборат бошқарма, тўрт нафар ходимдан иборат бўлим бор. Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов 7 февраль куни бўлиб ўтган анъанавий йиллик ҳисоботи давомида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Вазирнинг айтишича, «давлат бошқаруви иши жуда катта масала».

«У кўзга кўринмайди, лекин биз биламиз. Бизда ҳокимликлар давлат сиёсатини юритмайди. Давлат сиёсатини вазирликлар юритади. Бу Конституцияда, ҳар бир вазирликнинг низомида ёзилган. Биз (Адлия вазирлиги) давлат ҳуқуқий сиёсатини, Таълим вазирлиги таълим сиёсатини юритади», — дейди у.

Русланбек Давлетов бошлиқлар ва ижрочиларнинг бир-бирига нисбати борлиги ҳақида ҳам гапирди.

«Бу ҳам илмий асосланган, Гарварднинг стандартлари бор — бирга етти бўлиши керак, яъни бир раҳбарга етти ходим бўлиши керак. Ундан бошқасини бошқара олмайди. Чунки хотираси, имконияти етмайди. Oптимaл белгиланган нарса бу. «Бизда биттага учта ҳам тўғри келмаяпти. Яъни қарийб битта ижрочига иккита раҳбар тўғри келяпти. Ижрочилар кам, раҳбарлар кўп. Энергетика вазирлигида икки нафар ходимдан иборат бошқарма, тўрт нафар ходимдан иборат бўлим бор. Умуман мезонлар йўқ», — дея қўшимча қилади Русланбек Давлетов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Русланбек Давлетов: «Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп»