08:53 / 08.02.2022
931

Тошкент вилоятида 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Тошкент вилоятида 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 7 февраль куни 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, соат 11:48 да шаҳар 3-ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган. Қутқарувчилар Ангрен шаҳар Бунёдкор кўчасига етиб борган.

Аниқланишича, фуқаро В.Б. ичимлик сувини чиқариш учун мўлжалланган чуқурлиги 16 метр бўлган қудуқ ичига тушиб кетган кучук боласини олиб чиқмоқчи бўлган. Аммо у осилиб тушаётган арқон кутилмаганда узилиб кетиши оқибатида қудуққа тушиб кетган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
«Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро ва кучук боласи қудуқ ичидан олиб чиқилди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди