Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманида хитойлик ишчилар истеъмол қилиш учун эшак сўяётгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеони тасвирга олган шахснинг айтишича, эшак сўяётганлар Китоб туманидаги цемент заводда ишлаётган хитойлик ишчилар. Улар мунтазам эшак сўйиб унинг гўштини истеъмол қилиб келишмоқда.
Видеода бир гуруҳ шахслар сўйилган эшакни терисидан тозалаб турган хитойликнинг олдига бориб унинг қўлидан пичоқни тортиб олишади. Сўнг эшак гўшти устига оёқлари билан тупроқ сочишади.
Ҳолат юзасидан Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдириб, ҳодиса бу туманда содир бўлмаганини маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқларда Китоб туманида жойлашган "Qarshi Conch sement" хорижий корхонасининг қурилиш ҳудудида эшак сўйилганлиги ва бундан маҳаллий ишчилар норозилик билдиргани айтилган видеолавҳа юзасидан тегишли соҳа ходимлари тезкор суриштирув ишларини олиб боришди. Ўрганишлар давомида мазкур ҳолат Китоб туманидаги хорижий корхона билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди», дейилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди