
Фото: Прокуратура департаменти
Андижон шаҳридаги 41-мактаб директори 500 АҚШ доллари ва 2 млн сўмни пора сифатида олаётганда қўлга тушган.
У бир ўқитувчини маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари вазифасига тайинлаш учун 300 АҚШ доллари ва бошланғич таълим ўқитувчисининг дарс соатини кўпайтириб бериш эвазига 200 АҚШ доллари ҳамда 2 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини пора сифатида талаб қилган.
Ҳозирда мактаб директорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси («Пора олиш») 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон шаҳриМактаб директориПора олишЖиноят ишиЎзбекистон РеспубликасиТергован ҳаракатлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар