Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен туманида машина ёқиб юборилгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 24 январь куни Ангрен шаҳрида яшовчи Д.Х исмли аёл (1981 йилда туғилган) 102 рақамига қўнғироқ қилиб, уйи олдида турган Diloboda star МЧЖга тегишли Spark автомашинасининг орқа қисмига номаълум шахс ёқилғи сепиб, ёқиб кетганини маълум қилган.
«Ассалому алайкум. Сизларга чорасизлигимдан мурожаат қиляпман. Ангрен шахрар ИИБда умуман хақикат йуқ. ИИБ ходимлари текинга ишлаётган ходимларга ўхшайди фақат таниш билишчилик бўлиб кетди жиноят яшириш билан оввора ҳаммаси. Чунки орқасида ИИБ кураторлари турибди. 2021 йилнинг 27 декабрь куни автомашинамни йўл чеккасида чақалоғимни эмизиш мақсадида тўхтатганимда менга хужум бўлди 2 киши томонидан. 8 ёшли қизим йиғлашига қарамасдан босим қилишда давом этишди. 2022 йилнинг 24 январь куни уйим олдида автомашинамга бензин куйиб ёқиб юборишди. Кузатув камерасида хаммаси бор. Лекин ханузгача ИИБ ходимлари телефонимга, аризаларимга хам жавоб беришмаяпти. Қўркув остида фарзандларим билан яшаб келяпман», — дея мурожаат йўллаган аёл.
Видеодан лавҳа
Хабарга асосан Ангрен шаҳар ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойига етиб борган. Кўздан кечириш жараёнида автомашинанинг орқа томон бампер қисми ва чап томон орқа чироғининг бир қисми ёниб, шикастлангани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Spark автомашинасини Ф.Й. исмли эркак (1987 йилда туғилган) ёқиб юборгани аниқланган ва гумонланувчи ушланган.
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумонланувчи Ф.Й. мурожаат эгасининг укаси билан биргаликда тадбиркорлик қилишни ваъда қилиб, гумонланувчидан жами 15 минг 500 доллар пулларни олиб, ҳозирга қадар қайтармай, яшириниб юрганини билдирган.
Ушбу ҳолатни унинг опаси, мурожаатчи Д.Х.га бир-неча маротаба айтганини, кейинчалик унинг пулларига машина сотиб олинган деган гумон билан машинанинг орқа қисмига ёқилғи сепиб, ёқиб юборганини ёзиб кўрсатган.
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
Гумонланувчи Ф.Й. содир этган ҳаракат оқибатида Diloboda star МЧЖга тегишли Spark автомашинасига 8 миллион сўм миқдорида шикаст етказилган.
Воқеа юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ангрен шаҳар жиноят ишлари бўйича судига юборилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди