Фото: Shutter Graphy
Ўзбекистон АҚШдан 8,5 миллион долларга учувчисиз учиш қурилмалари сотиб олиши ҳақида хабар берилганди. Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабарни рад этиб, учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш режалаштирилмаганини маълум қилди.
"Ҳеч кимга сир эмаски, америкалик учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари бу борада етакчилардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан уларга маълум қизиқиш билдирилмоқда, бироқ бугунги кунга қадар PUMA – RQ 20 учувчисиз учиш қурилмаси сотиб олиш масаласи кўтарилмаган", – дейилади вазирлик хабарида.
Shephard Defence Insight маълум қилишича, самолётларнинг бир донаси 225 000 долларга баҳоланган.
Учувчисиз учиш қурилмаси реал вақтда тасвирлар орқали қуруқлик ёки денгиздан разведка ҳамда мақсадли маълумотларни тақдим этади. Самолёт AeroVironment томонидан Mantis i45 AE Gimbal тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 50х zoom (тасвирни яқинлаштириш), IR имкониятлари ва юқори қувватли ёритгичга эга иккита 15 мегапикселли камерани ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди