09:01 / 12.02.2022
821

Жиззахда ертўладаги пиво аппаратлари ва кондиционерни ўғирлаб кетган шахс ушланди

Жиззахда ертўладаги пиво аппаратлари ва кондиционерни ўғирлаб кетган шахс ушланди
Жиззах вилоятида кўп қаватли бино ертўласидаги буюмларни ўғирлаб кетган йигит ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, 29 январь куни туманнинг «Ёшлик» маҳалласида яшовчи М.С. (42 ёшли) Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда январь ойида ўзи иш бошқарувчи бўлиб ишловчи «Дренаж Мелиорация» МЧЖга тегишли Жиззах шаҳар «Алишер Навоий» маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли бино ертўла қисмида сақланаётган умумий нархи 37 миллион 200 минг сўмлик икки дона пиво аппарати, бир дона кондиционер ва бошқа турдаги темир маҳсулотлар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилган. Фуқаро қоидабузар шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида жиноятни Жиззах шаҳар «Бобур» маҳалласида яшовчи муқаддам ўғирлик жиноятини содир этгани учун судланган А.А. (18 ёшли) содир этгани аниқланган. Ундан бир дона газ баллон ва бошқа турдаги темир маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ертўладаги пиво аппаратлари ва кондиционерни ўғирлаб кетган шахс ушланди